Россия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган «Амкар» ва «Анжи» жамоалари учрашувида меҳмонлар сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига ғалабани илиб кетишди.
«Анжи»нинг ғалабани тўпини сўнгги дақиқаларда Олег Шатов киритди. Биз учун аҳамиятли томони эса, махачқалъаликларнинг учрашувдаги биринчи голини жароҳатидан сўнг тузалиб сафга қайтган Одил Аҳмедов киритди.
Ушбу ғалабадан кейин «Анжи» ҳисобидаги очколар сони 37тага етди ва улар пешқадам ЦСКА билан орадаги фарқни иккитагача қисқартиришди. Айни дақиқаларда давом этаётган «Зенит»га қарши учрашувда Москва «армиячилар»и имкониятни бой берадиган бўлса бу фарқ сақланиб қолиши мумкин бўлади.
Россия чемпионати
Премьер-лига
17-тур
АМКАР – АНЖИ 1:2 (1:1)
Голлар: Анд. Семенов (26) – ОДИЛ АҲМЕДОВ (28), Шатов (90).
Амкар: Герус, Сираков, Анд. Семенов, Новакович, Смирнов, Коломейцев, Васильев, Нейхолт, Блажич (Тюкалов, 77), Гришин, Карелис (Матяш, 70).
Анжи: Габулов, Агаларов, Гаджибеков, Ж.Карлос, Логашов, ОДИЛ АҲМЕДОВ (Жирков, 68), Жусилей, Карсела-Гонсалес (Шатов, 85), Траоре, Лахиялов, Бурмистров (Буссуфа, 68).