«Наполи» Германиянинг «Айнтрахт» клуби ва Дания терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Йеспера Линдстрем билан шартнома имзолади.
Манбаларга қараганда, неаполликлар Линдстремнинг ижараси учун 5 миллион евро тўлашади. Мавсум сўнгида эса даниялик футболчининг тўлақонли трансфери учун 20 миллион евро тўланади.
Линдстрем ўтган мавсумда «Айнтрахт» сафида барча мусобақалар доирасида 38та ўйинда майдонга тушиб, 9 гол ва 4 ассист муаллифига айланди.