"Рединг" ҳужумчиси Эндрю Кэрроллга "Амьен" қизиқиш билдирмоқда.
Чемпионатнинг сўнгги мавсум натижаларига кўра, “Рединг” 22-ўринни эгаллаб, ўз ўрнини сақлаб қола олмади. Журналист Санти Аунанинг ёзишича, эндиликда Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Францияда иш топиши мумкин: 2-лигада ўйнаётган “Амьен” тиббий кўрикдан ўтгани 34 ёшли футболчини таклиф қилмоқчи. Томонлар келишувга эришишга яқин турибди.
Эндрю Кэрролл "Ливерпуль", "Вест Хэм" ва "Ньюкасл"даги ўйинлари билан танилган. Футболчи 2022 йилнинг сентябридан бери "Рединг" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Transfermarkt англиялик футболчининг ҳозирги трансфер нархини 300 000 еврога баҳоламоқда.