"Ньюкасл Юнайтед" футболчиси ўзининг халқаро роли борасида қарор қабул қилди. Хабарларга кўра, жамоа ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон бундан буёғига Шотландия термаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
20 ёшли футболчи ҳозирга қадар Англиянинг 16, 17 ва 19 ёшли ёшлар термасида ҳаракат қилган эди. У сентябрдаги саралаш баҳсларига Шотландия терма жамоаси таркибига жалб этилган.