"Кристал Пэлас" ҳужумчи сотиб олмоқчи. Хабарларга кўра, Лондон клуби "Лестер Сити" юлдузи Келечи Ихеаначога жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Бургутлар", ҳатто, нигериялик ҳужумчи эвазига 15 миллион фунт таклиф этган.
Бироқ, бу рад этилди. "Лестер" ўз ҳужумчисини 18 миллион фунтдан камига сотмаслигини бидирган. Ихеаначо учун ўтмишда "Манчестер Сити" ҳам қизиқиш билдирган эди.