Англия Премьер-лигасининг пул қадрсизланиши асосида тузиб чиқилган энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоаси маълум қилинди. Ўн бир футболчидан ҳеч бир айни дамда АПЛда ҳаракат қилмайди.
Айтиш керакки, футболдаги нархлар кескин кўтарилиб кетди. Бу ёзнинг ўзида учта футболчи 100 миллиондан ортиқ нархга сотилди. Sky News нашри тарихдаги ва ҳозирги пул ва унинг қийматини ҳисобга олган ҳолда футболчиларнинг энг қимматларини тахмин қилиб кўрди.
Маълумотлар шуни кўрсатдики, бундай тузилган рамзий терма жамоага кутилмаган номлар киради. Хусусан, "Челси" ва Украина афсонаси Андрей Шевченко АПЛнинг энг қиммат футболчиси сифатида баҳоланди. У ҳужум чизиғига қўйилди. Унинг 2006 йилдаги 30.8 миллион фунтлик хариди ҳозирги пулга ҳисобланганда 215.6 миллионга айланган бўларди. Рио Фердинанд эса иккинчи энг қиммат футболчи сифатида ҳимоядан жой эгаллади. Унинг 2002 йилдаги "Лидс"дан "МЮ"га ўтиши 29 миллион фунт эвазига амалга ошган. Бу қиймат ҳозирги кундаги 198.7 миллион фунтга тенгдир. Умуман олганда, бутун рамзий терма жамоа "Челси" ва "МЮ" футболчиларидан иборат ва уларнинг қиймати 1.64 миллиард фунтга баҳоланган.
Грэм Ле Со, Шон Райт-Филлипс ҳамда Себастьян Веронлар терма жамоадаги энг кутилмаган номлардир. Улар ҳам, агарда ҳозир сотилганида катта суммага баҳоланган бўларди. Шунингдек, рўйхатда Поль Погба, Кепа Аррисабалага ҳамда Анхель Ди Мариялар бор. Аммо ушбу ёзнинг энг қиммат номларига айланган Деклан Райс ва Мойсес Кайседолар рамзий терма жамоага кира олмади. Умуман олганда, "Челси" учун 115 миллион фунтга тушган Кайседо инфляцияга асосланган футболчилар нархларида топ-30 ликка ҳам кирмайди.
Қуйида кучли ўн бирлик билан танишасиз.
Дарвозабон – Кепа, "Челси" (93 миллион фунт)
Ўнг қанот ҳимоя – Феррейра, "Челси" (92 миллион фунт)
Марказий ҳимоя – Карвалью, "Челси" (138 миллион фунт)
Марказий ҳимоя – Фердинанд, "МЮ" (199 миллион фунт)
Чап қанот ҳимоя – Ле Со, "Челси" (102 миллион фунт)
Ярим ҳимоя – Эcсьен, "Челси" (171 миллион фунт)
Ярим ҳимоя – Погба, "МЮ" (165 миллион фунт)
Ярим ҳимоя – Верон, "МЮ" (173 миллион фунт)
Ўнг қанот ҳужум – Райт-Филлипс, "Челси" (138 миллион фунт)
Ҳужумчи – Шевченко, "Челси" (216 миллион фунт)
Чап қанот ҳужум – Ди Мария, "МЮ", (160 миллион фунт).
ИСМАТОВ Ж.