Ўзбекистон суперлигасининг 18-турига якун ясалди. Фарғонада бўлиб ўтган "Нефтчи" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади.
Меҳмон жамоа посбони ўйин давомида яхши ҳаракат қилган бўлса, бир вазиятда "Нефтчи"нинг голи, ҳакамнинг шубҳали қарори туфайли, бекор қилинди.
Шу тариқа, Виталий Левченко жамоаси мавсумдаги 10-дурангини қайд этди, аммо "Нефтчи" ҳали мағлубият аламини тортмаган. Фарғоналиклар 34 очко билан жадвалда 3-поғонани эгаллаб туришибди.
"Андижон" эса 25 очко билан 7-ўринни банд этиб турибди.
Суперлига, 18-тур
"НЕФТЧИ" - "АНДИЖОН" - 0:0
"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Шароф Муҳитдинов, 13.Лутфулла Тўраев (с), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Гиорги Никабадзе, 23.Диёржон Туропов, 40.Бачана Арабули
Захира: 45.Акбар Тўраев, 5.Томислав Мрчела, 9.Улуғбек Ҳошимов, 11.Иззатилла Абдуллаев, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 26.Олейсей Ларин, 28.Фозил Мусаев, 70.Аббосжон Ғуломов, 77.Билолжон Тошмирзаев
"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 9.Леван Арвеладзе, 10.Илҳомжон Абдиғаниев, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 21.Ильдар Маматказин (с), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Исломбек Маматказин, 66.Илҳомжон Алижонов, 94.Армин Бошняк, 99.Рубин Хебай.
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 7.Бобурбек Фарҳодов, 8.Фарходбек Бекмуратов, 11.Сардор Абдунабиев, 13.Сардорбек Азимов, 14.Абдураҳмон Комилов, 15.Владимир Бубанья, 19.Суҳроб Бердиев, 22.Шаҳбоз Эркинов