Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Александр Хомяков: "Очко қўлга киритиш жуда ҳам қийин кечмоқда"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 18-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Андижон” (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Анча қийин ўйин бўлди. Водий дербиси эди ва бундай учрашувларда жуда ҳам шиддатли баҳс кечади. Мен ҳам айнан шундай шиддатни кутгандим. “Нефтчи” жамоаси яхши ўйин кўрсатди, бир қатор вазиятларни яратди. Ҳимояда мустаҳкам ўйнадик ва тўп ўтказиб юбормадик. Майдон марказида ҳам яхши ўйнадик, деб ўйлайман. Марказга ҳам кўп нарса боғлиқ эди. Ўртада ишончли ўйнадик ва керакли ишларимизни шу жойда амалга оширдик. Ўйиндаги босим кучли эди. Рақиб хавфли ҳужумлар ташкил қилди. Шунга қарамай, дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қола олдик. Йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Тўғрисини айтаман, бир-икки вазиятларда марказда айрим хатоликларга йўл қўйдик. Баъзи ҳолатларда майдон марказида яхши ҳаракат қилган бўлсак-да, яна айрим пайтларда камчиликларга йўл қўйдик. Айрим паллаларда ўйинни назорат қилишга интилдик. Билмадим, балки қайсидир ҳолатларда биз учун ўйинни чўзиш ҳолатларига тўғри келгандир. Буни албатта кўриб чиқамиз. Аммо бу каби беллашувларда ҳар нарса бўлиши мумкин, ахир. Айтганимдек, рақиб ҳам яхши ўйнади. Ўрни келганда учта ҳимоячи билан ҳаракат қилган ҳолатлар ҳам бўлди. Яна бир бор футболчиларимга раҳмат. Айниқса, иккинчи бўлимда мардонавор курашишди. Рақиб қанча ҳужум қилишидан қатъий назар йигитларнинг барчаси мардларча дарвозамизни муносиб ҳимоя қилишди. Дарвозабонимиз ҳам жамоамизни қутқарди.

Тўғри, бундай учрашувларда футболчиларнинг эмоцияларга берилиб кетиши табиий ҳолат. Азимов ўзини қўлга олиши керак эди. Бунгача қизил карточка туфайли ўйинларни ўтказиб юборганди. Ҳа, майдонга тушгач, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Бу борада уни тушунаман. Албатта, бир қатор учрашувларни ўтказиб юбориб яна майдонга қайтгач, четлатилганида яхши иш бўлмасди. Бундай баҳсларда ўйинчи ўзини назорат қилиши керак.

Ҳар хил тактик усулларни қўллаб кўряпмиз. Футболда ҳар хил вазиятлар бўлади. Шуни ҳисобига “Нефтчи” учта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Барча жамоалар яхши ҳимоявий ўйин кўрсатишяпти, деб ўйлайман. Албатта, нима бўлишини мавсум сўнгида кўрамиз. Ҳозир ҳар бир жамоа учун ҳар бир очко қимматли. Бир очкони топишнинг ўзи осон бўлмаяпти. Клублар натижа учун курашишяпти. Чемпионат иштирокчилари очко олиш учун турли хил услубларни қўллаб кўришяпти. Шу сабабли бугунги кунда футбол турли кураш ва эмоцияларга бой ўйин ҳисобланиб қолди. Барчага очко зарур. Қўлга киритилган ҳар бир очко чемпионат охирида асқотади. “Нефтчи” иккинчи даврада анча фаол ҳаракат қиляпти, деб ўйлайман. Ғалабаларга эришиши учун янада кучлироқ ўйин кўрсатиши керак деб ҳисоблайман. Ўйлайманки, “Нефтчи” жамоасининг ғалабалари ҳали олдинда. Ўз мухлисларини хурсанд қила олади”, – деди Хомяков.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 04:50, 01.09.2023.
Ўқилди: 1062 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.