"Барселона" Иньяки Пеньяни Ла Лига учун рўйхатдан ўтказди.
Diario Sport нашрининг "Барселона"даги манбаларига таяниб хабар беришича, клуб 24 ёшли дарвозабонни муваффақиятли рўйхатдан ўтказган ва у Испания чемпионати ўйинларида иштирок этиши мумкин. Пенья 3 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтадиган "Осасуна"га қарши ўйин учун қайдномага киритилиши мумкин.
"Барса"нинг охирги рўйхатдан ўтмаган ўйинчиси - ҳимоячи Иньиго Мартинес. Яқин соатларда у ҳам қайдномага киритилиши кутилмоқда.