"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Томми Дойл "Вулверхэмптон "га ижара асосида ўтди, дея хабар беради клуб расмий сайти.
21 ёшли инглиз футболчиси билан ижара шартномаси 2023/24 йилги мавсум охиригача, сотиб олиш опсияси билан тузилган.
Дойл ўтган мавсумда "Шеффилд Юнайтед"да ижарада бўлиб, уларга Премьер-лигага чиқишга ёрдам берганди. Футболчи клуб сафида барча мусобақаларда 38 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.