"Фулхэм" швейцариялик ўнг қанот ҳимоячиси Кевин Мбабуни Бундеслиганинг "Аугсбург" клубига бир йиллик ижарага берди. Келишув ҳақида немис клуби матбуот хизмати расман хабар берди.
Мбабу 28 ёшда ва у "Вольфсбург"дан Англияга кўчиб ўтган 2022 йилнинг ёзидан бери лондонликлар сафида ҳаракат қилмоқда. Жорий мавсум олдидан ижара муддати тугагач, у жамоа қароргоҳига қайтди.