Одиссеас Влаходимос Премьер-лигага ўтди.
"Бенфика" дарвозабони "Ноттингем Форест" билан шартнома имзолади. 29 ёшли футболчи билан шартнома 4 йилга мўлжалланган.
Влаходимос 2018 йилдан бери "Бенфика"да ўйнаб келаётган эди. Греция терма жамоаси дарвозабони икки марта Португалия чемпиони бўлди ва икки марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.
Унинг кетишига "Бенфика" устози Рожер Шмидт билан можаро сабаб бўлгани хабар қилинганди.













