«Альмерия» «Эспаньол» ҳимоячиси Сезар Монтес билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 26 ёшли мексикалик футболчи билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланган.
Ўтган ёзда мексикалик ҳимоячига Москванинг «Динамо» клуби қизиқиш билдирганди. Испан клуби футболчи учун 10 миллион евро талаб қилган.
Монтес «Эспаньол»да 2023 йилнинг январидан буён ўйнамоқда. У Каталония клуби сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.