Ярим ҳимоячи Жан-Филипп Гбамен Англиянинг «Эвертон» клубини тарк этди, бу ҳақда «ирисчилар» матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилишди. Шу тариқа ярим ҳимоячи эркин агентга айланди.
2022/2023 йилги мавсумда африкалик футболчи «Трабзонспор»да ижара асосида ўйнаган. Ярим ҳимоячи Туркия Суперлигасида 19 та ўйин ўтказиб, гол урмаган.