Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Ла Лига. Беллингем киритган гол "Реал"га "Хетафе" устидан ғалаба тақдим этди

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионатининг 4-тури доирасида ўз майдонида “Хетафе”ни мағлуб этди – 2:1.

Ҳисобни 11-дақиқада ҳужумкор меҳмонлар Борха Майораль очган бўлса, 47-дақиқада мадридликлар ҳужумчиси Хоселу ҳисобни тенглаштирди. Жуд Беллингем 90+5-дақиқада мезбонларга ғалаба келтирди. Англиялик футболчи лиганинг тўртта ўйинида бешинчи голини урди.

Мадриднинг “Реал” клуби 12 очко билан Ла Лигада биринчи, “Хетафе” 4 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Бешинчи турда Мадриднинг “Реал” клуби “Реал Сосьедад”ни қабул қилса, “Хетафе” ўз майдонида “Осасуна” билан ўйнайди.

Реал Мадрид – Хетафе 2:1
2 сентябрь, 19.15, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: 0:1 – 11 Майораль, 1:1 – 47 Хоселу, 2:1 – 90 Беллингем.
Реал Мадрид – Аррисабалага, Карвахаль (Васкес, 76), Алаба, Рюдигер, Фран Гарсия (Начо, 46), Модрич (Браим Диас, 77), Тчуамени (Вальверде, 80), Камавинга (Кроос, 46), Беллингем, Родриго, Хоселу.
Хетафе – Сория, Суарес (Кармона, 77), Митрович, Дуарте, Альварес, Джене, Альдерете (Арамбарри, 46), Максимович, Аленья (Иглесиас, 58), Майораль (Лосано, 90), Латаса (Мата, 77).
Огоҳлантиришлар: Латаса (7), Рюдигер (45), Кроос (51), Сория (68), Иглесиас (81), Альварес (83), Майораль (87), Кармона (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:27, 02.09.2023.
Ўқилди: 2825 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.