Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рўзиқул Бердиев: «Мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак»

Баҳо:
+ | -
ФОТО: PFL.uz

Қаршининг «Насаф» клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи Рўзиқул Бердиевнинг сўзларига кўра, унинг қўл остидаги жамоа «Бунёдкор»га қарши Ўзбекистон Кубоги финал ўйинига тайёр.

29 ноябрь куни ЎФФ анжуманлар залида Ўзбекистон Кубоги финал ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида «Насаф» клуби вакиллари – жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Рўзиқул Бердиев ва жамоа ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев иштирок этди.

«Барчамизга аёнки, «Насаф» ва «Бунёдкор» жамоалари ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келган. Ушбу мавсум «Насаф» чемпионатни 4-ўринда якунлади, бу эса бизни ҳам, жамоа ишқибозларини ҳам қониқтиргани йўқ. Шунинг учун ҳам, бўлажак финал ўйинида ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, муваффақиятга эришишга ҳаракат қиламиз», - деди «Насаф» устози.

Рўзиқул Бердиевнинг таъкидлашича, асосий таркибнинг етти нафар ўйинчиси жароҳат олиб, Олий Лига баҳсларининг сўнгги турларида жамоага ёрдам бера олмади. Бироқ айни вақтда улардан уч нафари асосий таркиб билан бирга «Бунёдкор»га қарши финал ўйинига тайёргарлик кўрмоқда. Улар орасида Владимир Шишелов ва Артур Геворкян ҳам бор.

«Жамоамиз бундай ўйинларда илк бор иштирок этаётгани йўқ. Ўтган йили ҳам Кубок финалида тўп сурганмиз, бироқ ҳимоядаги жуда қўпол хатолар эвазига «Пахтакор»га имкониятни бой бергандик. Биз ўша хатолардан тўғри хулоса чиқарганмиз, таҳлил қилиб чиққанмиз. «Бунёдкор» билан эса ушбу мавсум давомида икки марта майдонга тушиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнадик. «Бунёдкор» мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан бири, унинг ҳар бир чизиғида кучли ижрочилар бор. Масалан, «Пахтакор»га қарши Кубок ярим финали ўйинида ўйин тақдирини ҳал қилган Шавкат Саломов, шунингдек, жамоа сардори Виктор Карпенко, ҳужумчи Камолиддин Мурзоевга алоҳида эътибор қаратамиз. Дарвозабон Игнатий Нестеровнинг ўзи эса ярим жамоа. Бироқ, «Бунёдкор»нинг салоҳияти бизга босим ўтказаётгани йўқ, йигитларимиз ўйинга тайёр. Биз ўз ўйинимизни кўрсатиб, Кубокни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз», - деди Рўзиқул Бердиев.

«Агар финал ўйини пенальтилар сериясига етиб борадиган бўлса, мен бундан жуда ҳам хурсанд бўлардим, чунки бу ҳолда жуда ҳам яхши ўйинга гувоҳ бўламиз. Мавсум бошида жамоа олдига катта вазифалар қўйилганди, бироқ чемпионатнинг охирги ўйинларида кўп мағлубиятга учрадик, бу эса руҳиятга салбий таъсир ўтказмай қолди. Бу вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳар бир футболчи билан алоҳида суҳбатлашиб чиқдик. Вазият яхши томонга ўзгарганини эса чемпионатнинг сўнгги ўйинлари кўрсатиб берди. Йигитларда шижоат, хоҳиш ошган», - дея қўшимча қилди «Насаф» бош мураббийи.

«Насаф» ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев ҳам жамоадошлари финал ўйинига кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўришаётганини маълум қилди.

«Насаф» билан шартномам 2012 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади. Таклифлар бор, тўғриси, айнан қайси жамоалардан таклиф тушганини ўзим ҳам билмайман, бироқ ҳозирча бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Финал олдидан «Насаф»даги ички муҳит ҳақида тўхталадиган бўлсам, барча футболчилар фақат ғалаба ҳақида ўйлашяпти. Биз нафақат Кубок, балки Чемпионлар Лигаси йўлланмасини ҳам қўлга киритиш учун майдонга чиқамиз», - деди Фозил Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилги Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви 30 ноябрь куни бўлиб ўтади. «Пахтакор» стадионида ўтказиладиган ўйин Тошкент вақти билан 15:00да бошланади. Ўйинни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 12:05, 29.11.2012.
Ўқилди: 5258 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.