Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 0-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол - Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа - Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Титанлар жанги: "Арсенал" "Манчестер Юнайтед"га қарши (превью)

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг навбатдаги, 4 турида "Арсенал" ўз уйида "МЮ"ни меҳмон қилади. Тўпчилар айни дамда ўтган мавсумнинг чемпионлари бўлган "Манчестер Сити"дан 2 очкога ортда қолмоқда. Негаки, Артета шогирдлари ўтган турда "Фулхэм" билан дурангга имзо чеккан эди. "Арсенал"га қарши чиқадиган "қизил иблислар" 6 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Қуйида ушбу ўйин ҳақида керакли маълумотларга эга бўласиз.

Баҳс қаерда бўлади?
Жой: Лондон, Англия
Ўйингоҳ: "Emirates" стадиони
Вақт: якшанба, 3 сентябрь
Старт: 16:30 (маҳаллий вақт билан), 20:30 (Тошкент вақти билан)
Ҳакам: Энтони Тейлор
ВАР: Жарред Гилле

Ўзаро ўйинлар (сўнгги бешта):
"Арсенал" – 2 та ғалаба
"МЮ" – 2 та ғалаба
Дуранглар – 1 та

"Арсенал" ҳақида

Габриэл Жезус "Фулхэм" билан ўтган турда илк бор майдонга туширилган эди. Шу сабаб бугун Артета бразилиялик ва Эдди Нкетиа ўртасида танлов қилиши лозим. Нкетиа ҳам ёмон ўйин кўрсатмаяпти. У бу мавсумда 2 та голга муаллифлик қилди. Нкетиани тез орада Англия миллий терма жамоасида кўришимиз мумкин бўлади.
Ҳимоячи Такехиро Томиясу ҳам битта баҳсдан кейин яна майдонга тушиши мумкин. У "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда қизил олиб, битта ўйинни ўтказиб юборган. Қанот ҳимоячиси Юрриен Тимбер узоқ вақт сафда бўлмайди. Шу сабаб Габриэл Магальянсни сафга қайтариш керак. Шунингдек, ярим ҳимоячи Томас Партида ҳам жароҳат мавжуд.

Тахминий таркиб:
Дарвозабон: Арон Рамздейл;
Ҳимоячилар: Уайт, Салиба, Габриэл, Зинченко;
Ярим ҳимоячилар: Эдегор, Райс, Хаверц;
Ҳужумчилар: Сака, Нкетиа, Мартинелли.

"МЮ" ҳақида

Люк Шоу ва Тирелл Маласияларнинг жароҳат олгани, "МЮ"ни яна трансферлар бозорига киришга мажбур қилди. Жамоа "Тоттенхэм"дан Серхио Регилонни ижарага олди. Шунга қарамай, испаниялик асосий таркибга бирдан кирмайди. Рафаэль Вараннинг бир ой йўқ бўлиши эса марказий ҳимояда Линделёф ва Мартинесдан фойдаланиш кераклигини англатади. Янги харидлардан бири бўлган Расмус Хёйлунн асосий таркибга киритилиши мумкин. У ўз жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани айтилмоқда. Эрик тен Хаг марказий ҳужум учун Марсьяль ва Хёйлунндан бирини танлаши керак бўлади.

Тахминий таркиб:
Дарвозабон: Андре Онана;
Ҳимоячилар: Уан-Биссака, Линделёф, Мартинес, Далот;
Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Эриксен, Фернандеш;
Ҳужумчилар: Антони, Рэшфорд, Марсьяль.

Тахминий ҳисоб

Сўнгги баҳсда керакли натижага эриша олмаган бўлсада, "Арсенал" ҳали ҳам бу мавсумда мағубиятга учрамади. Шу сабаб лондонликлар бугунга баҳсга ўта жиддий ёндошади. "МЮ"даги жароҳатлар эпидемияси эса Эрик тен Хаг таркибини бирмунча заифлаштирган. Гарчанд Рэшфорд ва Фернандеш каби асосий фигуралар майдонда бўлишига қарамай, "қизил иблислар"нинг меҳмон учрашувларидаги статистикаси анча ёмон. Кўпчилик бу ўйинни "Арсенал" фойдасига ҳал бўлади деб ўйлайди. Биз ҳам мезбонлар фойдасини кўзламоқдамиз.

Тахмин: "Арсенал" 3-2 "МЮ".

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 14:30, 03.09.2023.
Ўқилди: 2303 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.