Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Суперлига ва Про лига ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Суперлига ва Про лигада фаолият юритадиган ҳакамлар иштирокида ўтган тур учрашувлари якунларига бағишланган семинар ташкил қилинди. Унда ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази вакиллари, инструкторлар, ҳакамлар ва назоратчилар иштирок этишди. Йиғилиш танқидий руҳда ўтиб, охирги тур учрашувларида ҳакамлар томонидан қайд этилган хато ва камчиликлар ўганиб чиқилди, таҳлил қилинди ва ҳакамларга огоҳлантиришлар берилди. Хатога йўл қўйган мутахассислар қуйи лигаларга туширилди.

Семинарни ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов очиб бериб, мамлакатимиз футболи ривожланиши йўлида ҳакамлик зиммасида ҳам катта масъулият ётганини алоҳида таъкидлади:

«Ассоциациянинг футболни ривожлантириш, хусусан ҳакамликни янги даражага олиб чиқиш йўлида олиб бораётган ишларига барчангиз гувоҳсиз. Бироқ охирги пайтларда айнан ҳакамлик билан боғлиқ вазиятлар сабабли мухлисларда эътирозлар пайдо бўлаётганига гувоҳ бўляпмиз. ЎФА савияли ҳакамликни ўзининг асосий йўналишларидан бири сифатида танлагани сабабли мухлислар ҳам буни биздан талаб қилишга ҳақли. Барча семинарларда биринчи навбатда профессионалликни талаб қиламиз. Ўз билим ва кўникмалари устида доимий ишлаб борадиган ҳакам ВАР ёрдамисиз учрашув тизгинини назорат қила олади. Айнан шундай ёндашув билан биз чемпионатга бўлган ишонч ва қизиқишни кучайтира оламиз. Агар бу вазифаларни тўлиқ англай олмаётган, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётганлар бўлса, уларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқамиз. Буёғига фақат сифатли ҳакамлик критерийларга мос келадиган мутахассислар билан ишлаймиз ва уларни халқаро даражага етишиши учун барча имкониятларни тақдим этамиз», — деди Равшан Эрматов.

Семинар давомида тажрибали экспертлар томонидан тайёрланган видеороликлар ёрдамида ўтган тур учрашувлари давомида қайд этилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Хатолар кўрсатиб ўтилиб, камчиликларни бартараф этиш, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги бўйича кўрсатмалар берилди.

Киритилди: 21:32, 03.09.2023.
Ўқилди: 858 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.