"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери Англия Премьер-лигасининг 4-тур доирасида "Ливерпул"дан учралган мағлубият (0:3) ҳақида гапирди.
Мутахассис биринчи бўлим муҳим бўлганини, чунки унинг жамоаси муҳим дақиқаларда энг яхши ҳаракат қилолмаганини таъкидлади.
"Ҳисоб 2:0 бўлганида қийин бўлди, гол уришга ҳаракат қилдик, аммо учинчи голдан кейин қайтиш жуда қийин бўлди. Умид қиламанки, Диего Карлоснинг жароҳати унчалик жиддий эмас", - деди Эмери BBC билан суҳбатда.
“Астон Вилла” 6 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. Кейинги турда улар “Кристал Пэлас”га қарши баҳс олиб боради.