Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Онана Камерун терма жамоасига қайтиши ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андре Онана Камерун терма жамоасига қайтиши ҳақида фикр билдирди.

"Ҳаётда бўлгани каби футбол оламида ҳам шундай лаҳзалар бўладики, танлашга тўғри келади. Сўнгги ойларда мен қийинчиликлар, адолатсизлик ва манипуляцияга дуч келдим. Бироқ, менинг ватаним Камерунга бўлган чексиз севгим ва садоқатим ўзгаришсиз қолмоқда.

Ёшлигимдан ўз ватанимни намоён этишга бўлган иштиёқим ҳеч қачон сўнмаган ва бу истагим шахсиятимнинг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда. Бу ишончни ҳеч нарса ва ҳеч ким бузолмайди.

Қайтишим нафақат орзумни рўёбга чиқариш, балки порлашга интилаётган миллий терма жамоага эга бўлишга лойиқ бўлган камерунликларнинг умидлари ва қўллаб-қувватлашини оқлаш эканини билган ҳолда, миллатимнинг чақириғига сўнмас ишонч билан жавоб бераман.

Манипуляция, ёлғон ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш билан дуч келганимда, мен ўз идеалимга содиқ қолишни танладим ва бизнинг самимий садоқатимизга лойиқ бўлган мамлакатни ғурур билан намоён қилдим. Бирлашиш, умумий фаровонлигимиз учун ҳамжиҳатликда ишлаш вақти келди.

Камерунни ривожлантириш учун тинимсиз ишлаётган ҳукуматни табриклайман. Менинг буюк фикрларим Камерун халқи билан, уларни қўллаб-қувватлаганлари учун чин дилдан миннатдорман ва уларни яна кўришни орзиқиб кутаман.

Бизнинг ҳаракатларимиз тўғри ёки нотўғри эканлигини вақт кўрсатади. Камерунга бўлган содиқлигим ўзгармаслигича қолади ва мен унинг гуллаб-яшнашида ўз ҳиссамни қўшишга қатъий қарор қилдим.

Шундай экан, 12 сентябрь куни Гаруада Африка Миллатлар Кубоги учун саралаш ўйинида кўришгунча", — деб пост қолдирди Онана ўзининг "Твиттер"даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 вақтида Онана терма жамоа бош мураббийи Ригоберт Сонг билан жамоанинг турнирдаги ўйин услубини бошқача кўриши туфайли жанжаллашиб қолганди. Шу боисдан ҳам Андре дисквалификация қилинди ва у гуруҳ босқичининг 1-туридан сўнг жамоа сафини тарк этди.

12 сентябрь куни Камерун ўз майдонида Бурундига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 16:12, 04.09.2023.
Ўқилди: 1222 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.