Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Италия терма жамоаси ҳимоячиси Бенжамин Паварнинг "Интер"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.
27 ёшли футболчи август ойи охирида "Бавария"дан "Интер"га ўтди ва "нерадзуррилар" билан 2028 йилгача шартнома имзолади. Трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
"Бавария"да у турли позицияларда ҳаракат қилди, "Интер"да эса бу жамоанинг ўйин тизимини ҳисобга олсак, у ўнг марказий ҳимоячи позициясида ўйнай олади. Умид қиламанки, у учун ҳаммаси яхши бўлади. Бенжамин мен ундан нимани кутаётганимни билади”, - деди Дешам.
Маълумот ўрнида, Павар “Бавария”да тўрт йил ўйнади.