"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньес миллий терма жамоада 9-рақамни кияди.
24 ёшли футболчи Уругвай учун 9-рақамни қабул қилишдан олдин Суаресдан рухсат сўради.
"У эътироз билдирмади. Албатта, агар у қайтса, тўққизинчи рақам яна унга ўтади", - дея Уругвай учун 16 ўйинда учта гол урган Нуньеснинг сўзларини келтиради UrurguayanHeroes.