“Ан-Наср” марказий ҳимоячиси Аймерик Ляпорт “Атлетик”га қайтиши мумкин эди.
Август ойи охирида испаниялик футболчи “Манчестер Сити”ни тарк этиб, Саудиянинг “Ан-Наср” клубига 27,5 миллион евро эвазига ўтган эди. "Атлетик" президенти Жон Уриартенинг сўзларига кўра, вазият бошқача бўлиши мумкин эди: "Аймерик бизга доим клубимизни севишини ва бир кун келиб қайтишни истаётганини айтган. Агар "Ан-Наср" чуқур кирмаганида, у аллақачон биз билан бўлган бўларди", - дея Уриарте сўзларини келтирган журналист Руди Галетти.
Аймерик Лапорт 2018 йилгача “Атлетик”да ўйнади, шундан сўнг 65 миллион евро эвазига “Манчестер Сити”га ўтди. Марказ ҳимоячиси басклар жамоаси сафида 222 та ўйин ўтказган.