"Барселона"нинг Instagram'даги расмий аккаунти бугун клуб афсонаси Йохан Кройфф Жоау Феликснинг тасвирини таҳрирлаш дастури ёрдамида коллаж қилиб жойлади.
"Таниш кўриняптими" - пост остида шундай ёзув бор эди. Катта эҳтимол билан, муаллиф Кройфф ва Феликснинг тўп устида бир хил ўтирганини назарда тутганди. Бироқ “Барселона” мухлислари бу ишораларни тушунишмади ва бундай солиштириш “Учар голланд”ни ҳақорат қилиш эканлигини айтишди.
Мухлислар пост остида қолдирган энг машҳур изоҳлар:
— Илтимос, ижарадаги футболчи билан буюк Кройфф хотирасини ҳақорат қилманг;
— Клубимиз уят нима эканлигини унутган;
— Жоау Феликсни майдонда "Барселона" либосида кўришни ёмон кўраман, сизда бу даҳшатли постни ўчиришга вақтингиз бор;
— Кройффга нисбатан қандай ҳурматсизлик! Бундай таққослашни бас қилинг. Бу ерга Чемпионлар лигаси (2010/2011) финали олдидан Мессининг тушган суратини қўйган маъқул;
— Шунинг учун жамоамиз ўсмаяпти. Шармандалик!
Эслатиб ўтамиз, Жоау Феликс "Атлетико Мадрид" билан ижара шартномаси доирасида Каталония клубига 1 йилга ўтди. Португалиялик футболчи "Осасуна"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, жамоадаги дебютини ўтказишга муваффақ бўлди.