"Эвертон" бош мураббийи Шон Дайч Демарай Грэйнинг ўтган ёзда жамоадан кетмоқчи бўлганлиги ҳақида фикр билдирди.
"Демарай кетиш ниятини аниқ айтди ва буни футболчининг ўзидан эшитиш қизиқ эди. Биз унга клуб раҳбариятининг розилигисиз бирорта ҳам қадам ташлаб бўлмаслигини эслатдик", - дея мутахассис сўзларини келтирган журналист Пол Жойс.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ёзида Демарай Грэйга "Аш-Шабоб", "Фулхэм" ва "Бешиктош" клублари қизиқиш билдирганди. Transfermarkt портали 27 ёшли ямайкалик футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.