"Ал-Ҳилол" дарвозабони Ясин Буну ўтган ёзда "Севилья"дан "Бавария" сотиб олмоқчи бўлганлигини тан олди. Олдинроқ марокашлик посбон "Реал" уни трансфер қилишдан бош тортгани, бу эса Ясинни қишда Африка кубогида иштирок этгани учун сотиб олиш ҳақидаги фикрини ўзгартирганини айтганди.
"Бавария" мен билан шартнома имзоламоқчи эди. Расмий таклифни кутишимни айтишди. Шу билан бирга, клуб бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқаётган эди, кейин мен "Бавария" фақат ижарага қизиқаётганини англадим. Афсуски, клублар кўп пул сарфлашни хоҳламайдилар. Мендек 32 ёшли футболчи учун катта пул тикиш қийин. Мен кутаётганимда, "Ал-Ҳилол" мен билан боғланди ва трансфер шу тариқа амалга ошди", - деди Буну El Pelotazo билан суҳбатда.