Кириш Регистрация

Аллегри Рабьо билан шартнома узайтирилишини талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ярим ҳимоячи Адриен Рабьони жамоада сақлаб қолмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, "кекса синьора" устози франциялик футболчи билан шартномани узайтиришни устувор вазифалардан бири сифатида белгилаган.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Рабьо "Ювентус" билан шартномасини якунлаган эди, аммо "кекса синьора" Адриенни бир йиллик шартнома имзолашга кўндира олганди. Франциялик футболчига Англия Премьер-лигаси клублари қизиқиш билдираётганди, аммо футболчи якунда "Ювентус"да қолди.

Рабьо А Сериянинг янги мавсумида учта ўйин ўтказиб, битта гол урди.

Киритилди: 17:01, 06.09.2023.
Ўқилди: 753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.