Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман Луи ван Галнинг сўзларига муносабат билдирди.
«Апельсинлар»нинг собиқ мураббийи ЖЧ-2022ни Лионель Мессининг ғалабаси учун аталган деб ҳисоблади.
«Мен бундай демаган бўлардим. Испанияда мен устунликни «Барселона» эмас, «Реал» томонида бўлгандек кўрардим. Аммо гапингизни тасдиқлай олмасангиз, ҳеч нарса демаслигингиз керак эди», — деди Куман.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 чорак финалида Аргентина терма жамоаси Голландияни пенальтилар сериясида мағлуб этганди.