Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

«Насаф»га шундай ўйинчилар керакми?

Баҳо:
+ | -

Кейинги пайтда ОАВларида “Насаф”ни у ёки бу ўйинчи тарк этиши ҳақида хабарлар кўпаймоқда. Бу ҳолат мавсум тугагандан сўнг ҳар доим бўлиб турадиган воқеа. Аслида номи бору, фойдаси тегмайдиган ўйинчилар “Насаф”га керакми? Ўтган йили ОФК кубогини қўлга киритган, миллий чемпионатимизда биллур совринга эгалик қилган, халқаро майдонларда жавлон урган “Насаф”, бу йил барча совринлардан қуруқ қолди. “Насаф” орқага икки қадам ташлади. Биз мухлислар учун бу йилги мавсум жуда аламли якун топди. Бунда жамоада фаолият олиб бораётган ўйинчиларни ҳам яхшигина “ҳиссаси” бор.

АФсуски, “Насаф”да яратилган шароитлар ҳам, яхшигина ҳомий борлиги ҳам, таркиб ҳам, аммо уларнинг барчаси ҳаттоки бронза совринни қўлга киритишга ярамади, афсус. “Насаф” ўртамиёна жамоа каби бўлди-қолди. Озгина бўлсада, “еган оғиз уялар” қабилида ҳаракатни ҳам кўрмадик.

Хўш, бунга айбдорлар ким? Умид қиламизки, бу борада клуб раҳбарияти тегишли хулосаларни чиқаради. Демак, жамоани яхши шароит ҳам, маблағ ҳам, яхши натижа кўрсатишига замин бўла олмас экан. Жамоага ва унинг мухлисларига озгина жони ачийдиган жонкуярлар ва содиқлар кераклиги ҳам кўриниб қолди. Ишонаманки, бундай ўйинчилар “анқонинг уруғи” эмас.

Кечаги ўйинда, “Насаф” жамоаси таркибида майдонда ҳаракат қилган “айримларимиз” учрашув тақдирини биринчи бўлимидаёқ рақиб жамоага “катта ёрдам бериб”, финал тақдирини ҳал қилиб беришди. “Насаф”га шундай ўйинчилар керак-ми? Асло! Жамоамиз муваффақиятсизликларида кўпгина ўйинчиларимизнинг ҳам айблари бор. Жамоага содиқ бўлмаган, фақат пул учунгина ўйнаб, жамоага юраги жизилламайдиган ўйинчилардан жамоани тозаламаса, аҳвол ўзгармайдиганга ўхшаяпти. Улар ўзларининг “яхши кўрган” жамоаларига кетаверишсин! 

Номдор бўлса ҳам, ҳеч қандай натижа кўрсатиш қўлидан келмайдиган ўйинчиларнинг “Насаф”га умуман кераги йўқ. Иш ҳақини вақтида ололмаса ҳам, жонини бериб, вазифасини сидқидилдан ато этаётган ўйинчиларни бошқа жамоаларда кўраяпмиз. Виждони бор эканда, жамоасига нафи тегаяпти. Менга қолса, ёш бўлса ҳам, “юлдуз” бўлмаса ҳам ёки ўринбосарлар сафида кўзи ёниб турган ва ҳали “қорни тўйиб қолмаган” оддий ўйинчиларми, фақатгина озгина бўлсада мухлислар аҳволини тушунадиган, жонкуяр ўйинчиларни жамоага йиғмаса бўлмайдиган кўринади. Буни бу йил “Пахтакор” жамоаси тажрибасида ҳам кўрдик.

Жамоамизда фаолият кўрсатган тўрттала легионер ҳам бу йил жамоага ёрдам бера олмади. Сони кўп-у, сифати йўқ. Ундан кўра, битта сифатли легионерни олиб, ўйнатиш маъқул эмасми?

Аслида, бу йилги чемпионатимизда яхшигина натижа кўрсатаётган Рўзиқул Бердиевни жамоа бош мураббийлигидан четлатиш бизга жуда қимматга тушди. У киши яна “тўкилиб, тамом бўлган” жамоани қабул қилиб олди. Оқибатда натижани кўриб турибсиз.

“Насаф”ни яхши кўрамиз, у бизнинг севган жамоа. Энди бор умидимиз келгуси мавсумдан. Яхши ўзгаришлар бўлишидан жуда катта умидимз бор, ҳар ҳолда ўзимизни шундай юпатиб яшаймиз. Жамоамизни ўзига хос ва ўзига мос анъаналари янги йилда қайтишига ишонгимиз келади.

Ренат Эрназаров

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 20:14, 01.12.2012.
Ўқилди: 5797 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.