"Челси" ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жон Терри Саудия Арабистонида мураббий бўлиб иш бошлаши мумкин, дея хабар бермоқда The Sun нашри.
Манбага кўра, унинг хизматларига "Аш-Шабаб" клуби қизиқиш билдирмоқда. Томонлар келишувни якунлашга яқин турибди. Терри ҳозир академияда мураббий бўлиб ишлаётган "Челси" мутахассиснинг кетишига тўсқинлик қилмайди.
"Аш-Шабаб" Саудия Арабистонининг янги чемпионати аутсайдерларидан бири ҳисобланади. Жамоа беш турда атиги икки очко тўплади ва турнир жадвалининг сўнгги ўрнини эгаллаб турибди.