Ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмаган "Тоттенхэм”" дарвозабони Уго Льорис январь ойигача сафдан чиқиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Бироқ, ўйинчига мосроқ жамоа топиш учун бироз вақт бор. Саудия Арабистони ва Туркияда трансфер ойнаси ҳамон очиқ.
Льорис 2012 йилнинг августидан бери "Тоттенхэм" футболчиси. Томонлар ўртасидаги шартнома келаси йилнинг июнь ойи охирида тугайди.
36 ёшли дарвозабон ўтган мавсумда АПЛда 25 ўйинда майдонга тушди. Уго 39 та гол ўтказиб юборди ва 7 та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.