Англия премьер-лигаси расмий сайтида август ойининг энг яхши мураббийи совринига қайси мутахассислар даъвогарлик қилаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Мураббийлар рўйхатига «Арсенал»дан Микель Артета, «Манчестер Сити»дан Хосеп Гвардиола, «Ливерпул»дан Юрген Клопп, «Вест Хэм»дан Дэвид Мойес ва «Тоттенхэм»дан Анже Постекоглу кирди.
Август ойида «Манчестер Сити» АПЛнинг учта ўйинида ҳам ғалаба қозонганди. «Арсенал», «Ливерпуль», «Вест Хэм» ва «Тоттенхэм»га келадиган бўлсак, бу жамоалар август ойидаги учта турда мумкин бўлган 9 очкодан 7 очко тўплашди.
Лиганинг навбатдаги тур ўйинлари 16, 17 ва 18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.