"Бавария" клуби ҳужумчиси Томас Мюллер Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Дастлабки 10-15 дақиқада яхши ўйнадик. Иккичи бўлимда гол уришга кўплаб имконятлар юзага келди. Биз ҳисобни очдик, аммо ушбу ҳисобни сақлай олмадик ва тезкор гол утказиб юбордик.
"Натижадан кўнглим тўлмади, ҳаёт эса давом этаверади. Биз ўйинимизни кучайтирмасак бўлмайди. Вайденфеллер ўз вазифасини ало даражада бажарди", -дейди футболчи.














