Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Евро-2024 саралаш босқичи доирасида Ирландияга қарши ўйиндан сўнг (2:0) ОАВга ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Жамоа муваффақиятга эришиш учун ҳамма нарсани қилди. Биз мақсад сари интиламиз. Натижадан мамнунман ва шогирдларим билан фахрланаман. Жамоа тўғри йўналишда кетмоқда.
Мбаппе? Килиан учун осон бўлмади, у гол ура олмади. Аммо охирги учрашувда яхши ҳаракатларни амалга оширди», - деди мураббий.