«Манчестер Юнайтед» футболчиси Антонига нисбатан яна бир аёл айблов эълон қилди. Банк ходими Лана Ингриднинг айтишича, бразилиялик футболчи 2022 йилда унга нисбатан жинсий ва жисмоний зўравонлик қилишга уринган.
"Антони мени уйига таклиф қилди. Мен унинг уйига фақат бизнес мақсадида ташриф буюрдим. Келганимда эса унинг бошқа мақсади борлигини тушундим.
"У мен билан алоқага қилишга уринди, аммо мен истамадим. У мени деворга итариб юборди, мен эса бошим билан деворга урилдим", – деди Лана.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Антонининг собиқ қаллиғи Габриэлла Каваллин футболчи ўзига нисбатан зўравонлик қилганини айтиб, полицияга мурожаат қилганди.