Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

16 ёшли Ямал бир қанча рекордларни янгилагани ҳақида билармидингиз?

Баҳо:
+2 | -

«Барса»нинг «Juvenil A» либосида ўйнашдан тортиб, Хави жамоасидаги асосий номлардан бирига айланишгача Ламин Ямал бир неча ой давомида ўз устида қаттиқ ишлади.

16 ёшли ажойиб ўйинчи нафақат «Барселона»нинг асосий таркибига мунтазам кириб олди, балки ўзининг ўйинлари ортидан Испания терма жамоасига жалб этилди.

Дарҳақиқат, Ямал жума куни Евро-2024 саралашида Грузия устидан 7:1 ҳисобида ғалаба қозонилган баҳсда Испания терма жамоаси сафида дебют қилди. Бу билан у «қизил фурия»ни бутун халқаро майдонда намоён этган энг ёш футболчига айланди, бироқ бу билан чекланмади. Ямал учрашувнинг иккинчи бўлимида гол уриб, Испания терма жамоаси тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди. Иккала рекорд ҳам Гавига тегишли эди.

Ямал томонидан янгиланган рекордлар рўйхати қуйидагича: 

«Барселона»даги энг ёш дебютант: «Реал Бетис»га қарши 15 ёшу 290 кунлигида майдонга тушган Ямал Мартинес Аламанини (16 ёшу 280 кун) ортда қолдирди.

«Барса Б»даги энг ёш дебютант: 15 ёшу 297 кунлигида у «Элденсе»га қарши баҳсда майдонга тушди ва Алехандро Грималдони (15 ёшу 349 кун) ортда қолдирди.

Ла Лиганинг энг ёш чемпиони: 15 ёшу 305 кунлигида у Марк Муньесанинг(«Эспаньол») рекордини ортда қолдирди (17 ёшу 51 кун).

21-асрдаги Ла Лигада майдонга тушган энг ёш футболчи: 16 ёшу 38 кунлигида у «Кадис»га қарши майдонга тушди ва Фабрис Олинганинг рекордини янгилади (16 ёшу 112 кун).

21-асрда Ла Лигада голли узатма қайд этган энг ёш ўйинчи: 16 ёшу 45 кунлигида. Ямал «Вильярреал»га қарши ўйинда Хуанми Хименесдан (16 ёшу 311 кун) ўзиб кетди.

Испания терма жамоаси учун энг ёш дебютант: 16 ёшу 57 кунлигида у Грузияга қарши учрашувда Гавидан ўзиб кетди (17 ёшу 62 кун).

Испания терма жамоасида энг ёш гол муаллифи: Грузияга қарши ўйинда 16 ёшу 57 кунлигида Гавидан (17 ёшу 304 кун) ўзиб кетди.

Европа чемпионати саралашида гол урган энг ёш футболчи: 16 ёшу 57 кун. Грузияга қарши ўйинда Гарет Бэйлнинг натижасини ортда қолдирди (17 ёшу 83 кун).

Ямал орзулар билан яшайди

Испания терма жамоасидаги ажойиб дебютидан сўнг гапирар экан, Ямал ўзини тушида яшаётгандек ҳис қилганини айтди.

«Мен ҳозир орзуим билан яшаяпман, жуда хурсандман ва менга ишонч билдиргани учун жамоадошларим ва мураббийга ва бу йўлда менга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдираман», - дея хитоб қилди футболчи.

Кўплаб рекордларни янгилаган Ямал келгуси ҳафталар ва ойларда яна бир нечта рекордларни бузиши мумкин.

Киритилди: 14:43, 09.09.2023.
Ўқилди: 2450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.