Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Германия сўнгги 5 та ўйиннинг 4 тасида енгилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Германия терма жамоаси қаторасига 5та ўйинда ғалаба қозона олмаяпти.

Бугун Ханс-Дитер Флик шогирдлари Япония билан ўртоқлик учрашувида 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Германия терма жамоаси сўнгги 5 учрашувнинг 4 тасида мағлуб бўлди. Шунингдек, бу даврда жамоа бир марта дуранг ўйнади. Бу ўйинларнинг умумий ҳисоби 6:13. Уларнинг барчаси ўртоқлик мақомига эга эди.

Аввалроқ Германия футбол ассоциацияси Фликга миллий терма жамоанинг рақобатбардошлигини намойиш этиш учун иккита ўйин бергани – қониқарсиз натижалар қайд этилган тақдирда у ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Япония билан ўйин улардан биринчиси бўлди.

12 сентябрь куни Германия терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинида Францияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 05:17, 10.09.2023.
Ўқилди: 920 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик