Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Воҳид Ҳошимиён: «Эронда футболга бўлган муносабатни ўзгартириш лозим»

Баҳо:
+1 | -

Эронлик собиқ футболчи Воҳид Ҳошимиён ҳозирги кунда Германияда мураббийлик курсларида ўқимоқда. У ISNA ахборот агентлиги сайтига берган интервьюсида Эрон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги имкониятлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Биз Жанубий Кореяни Теҳронда мағлуб этдик. Агар Ўзбекистон устидан ҳам ғалаба қозона олганимизда Жаҳон чемпионати йўлланмасини амалда ҳал қилардик. Ўзбекистондаги ўйинда эса мезбонларнинг 5 нафар футболчиси дисквалификация туфайли майдонга туша олмаганди. Жавоб баҳсини қийин ўтишини билардим, афсуским, хавотирим ўринли бўлиб чиқди. Олдинда яна 3та ўйин бор. Нима бўлиши ҳам номаълум. Агар бу ўйинларда яхши натижага эришиб, Ўзбекистон очко йўқотса, биз Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатига бориш учун яхши имкониятга эга бўламиз", дейди Ҳошимиён.

Ҳозирги кунда Карлос Кейруш борасида эронлик мухлислар ва мутахассислар томонидан турли фикрлар янграмоқда.

"Кейруш футболи оламида машҳур мураббийлардан бири ҳисобланади ва у буюк жамоаларни бошқарган. Унинг фаолияти давомида яхши натижалар ҳам, ёмон натижалар ҳам бўлган. Терма жамоа мураббийлар ихтиёрида жамоани тўплаш ва ўйинга тайёрлаш учун 10 кун вақт бўлади. Масалан, Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ҳам терма жамоани 7 кун ичида тайёрлайди. Кейрушда ҳам шундай имконият бор. Нега энди айбни Кейрушнинг зиммасига юкламаслик керак? Унинг ихтиёрида терма жамоани яхши тайёрлаш учун вақт етарли бўлди. Бундан ташқари, Эронда футбол тизимини ўзгартириш лозим. Шу кунларда Эрон футбол федерацияси президенти Али Каффашиён шаънига кўп танқидлар бўлди. Лекин мен савол бермоқчиман: Корея ва Япония қандай қилиб Осиёнинг етакчи жамоаларига айланишди? Улар ўзларининг ривожланиш дастурини бундан 20 йил олдин қабул қилишганди. Энди эса улар футболи ривожланган мамлакатлар қаторига киришди. Кўпгина Эрон клублари асосан натижа ҳақида бош қотиришади. Улар болалар футболига эътибор қаратиш, футбол академияларини очиш ҳақида ўйлашмайди. Назаримда, Эрон футболга бўлган муносабатини ўзгартириши лозим", дейди Эрон терма жамоаси собиқ футболчиси.

Манба: www.isna.ir
Киритилди: 09:21, 03.12.2012.
Ўқилди: 4256 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3862]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2036]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1907]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1898]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1663]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1608]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1566]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1545]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1381]

"Барселона" ўз тарбияланувчисини қайтармоқчи [1287]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.