Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Бой берилган ва қадр топмаган «олтин»

Баҳо:
+-2 | -

Валерий Кечинов. Бу футболчи серқуёш Тошкентда туғилган. У 5 ёшидан бошлаб футбол билан касалланган. Ўқишга унчалик иштиёқи бўлмаган, тор синф хонадан стадионга интилувчи оддий болаларидан бири; ўқитувчиларнинг севимли ўқувчиси эмас, аммо ўз ижодини мактабда кўрсатиш имконига эга бўлмаган шахс. Якшанба кунлари Валерий ҳали тонг отмасидан, ҳаттоки нонушта қилмасидан туриб стадионга ошиқарди. У тўп билан машқлар бажарарди — тўпни у оёғидан бу оёғига олар, дарвоза томон турли тўсиқлардан айланиб ўтишни яхши кўрарди. Дўстлари унга "Қизғончиқ!" деб бақиришарди. У эса тўхташ нималигини билмасди ва шерикларини яна ва яна хафа қилишда давом этарди.

Кечиновнинг футболчилик фаолияти "Пахтакор"да бошланган. Валерий марказий ҳужумчи позициясида мавсумда 30та гол урди ва трансфер бозорида ноёб футболчилардан бирига айланди. Жумладан, 90-йилларнинг бошида "Динамо"ни бошқарган Валерий Газзаев футболчини кузатиш ва уни жамоага ўтишга кўндириш учун махсус вакилни Тошкентга юборди. Шунингдек, Валерийга хориждан ҳам қизиқишлар бор эди. Франциянинг "Сошо" ва Бельгиянинг "Локерен" клублари ҳужумчини ўз сафида кўришни исташади. 18 ёшли футболчи борасидаги барча таклифларни "Пахтакор" клуби раҳбарияти рад этади. "Кечинов ҳеч қандай пулга сотилмайди!".

1993 йилда эса Кечинов билан "Спартак" жиддий қизиқиб қолади. Александр Тарханов аввал футболчининг фикри билан қизиқади. Ҳужумчи "қизил-оқлар" сафида ўйнашга рози эканини билганидан сўнг уни қўлга киритиш учун Тошкентга учиб келади. Олдинда эса оғир музокаралар кутиб турарди. "Пахтакор" вакилларини масаланинг на молиявий томони, на бошқа жиҳати қизиқтирарди. Тошкентликлар ўз сўзида туриб олишди: "Сотмаймиз!" Бу вақтга келиб эса Валерийнинг клуб билан амалдаги шартномаси якунланганди. Ишга ФИФА аралашди ва Москва клуби фойдасига қарор қабул қилинди. Бундан ғазабланган тошкентликлар 3 ойгача футболчининг халқаро сертификатини Москвага юборишмади. Шунинг учун Валерий дастлабки ойларда "Спартак" ўйинларида иштирок эта олмай, фақатгина клубнинг Тарасовкадаги базасида шуғулланиб турди.

Олдинда эса Валерийни улкан бахтсизлик кутаётганли. Ла-Коруньяда ўтказилган мавсумолди йиғини пайтидаги назорат ўйинида Киевнинг "Динамо" клуби ҳимоячиси Олег Лужний футболчига икки оёқлаб подкат услубида ташланди. Тиззада бирдан пайдо бўлган оғриқдан у бақириб юборди. Жароҳатдан тузалиш учун ярим йил вақт кетди. Шундай кейин ҳам кичик жисмоний юклама ҳам тиззада оғриқни келтириб чиқараверди. Орадан кўп ўтмасдан янги жароҳат, жарроҳлик операцияси... Нормал футбол ҳаётига Кечинов 1995 йилда қайтди.

Ушбу мавсум эса "Спартак" учун муваффақиятсиз якунланган. Жамоа беқарор натижа кўрсатди ва "Алания"нинг чемпион бўлишига қаршилик кўрсата олмади. Ҳар бир мағлубиятдан кейин Валерий руҳан қийналарди. Ўзининг тан олишича, ҳар бир мағллубиятдан кейин у тунги соат 4-5гача ухлай олмасди, ўйиндаги вазиятлар унинг миясида айланаверарди. 1996 йилда эса барчасини ўзгартириш керак эди.

Янги мавсумда Олег Романцев бор эътиборини Россия терма жамоасига қаратди ва "Спартак"ни Георгий Ярцев қабул қилиб олди. Таркиб кескин ёшартирилди. Кечинов эса ушбу таркибда энг ёши катта футболчига айланиб қолди. Ўша мавсумнинг кузида спартакчилар ажойиб ўйин кўрсатишди: Чемпионлар лигасида 6та ўйинда 6та ғалаба ва миллий чемпионатнинг "Олтин ўйин"ида эса чемпионлик унвонини қайтариб олишди.

Валерий учун қисқа ва жудаям омадли фаолият бошланди. 22 ёшли футболчи ниҳоят чиндан очилди ва жамоанинг энг муҳим ўйинчисига айланди. Ностандарт ҳаракатлар ва ўйланмалар ўша пайтдаги "Спартак"нинг фарқли жиҳати эди. Кечинов эса унга ўз дриблинглари билан безак бериб турди. Замонавий футболда ўйинни ўзига олиш ва ҳимоячилар сони қанча бўлишидан қатъи назар олдинга интилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Валерий тўп билан шундай ҳаракат килардики, унинг ҳаракатларига ҳозир Месси ҳам ҳавас қилиши мумкин. 1997 йилда Валерий Кечинов Волгограддаги "Олтин баҳс"да "Ротор" дарвозасини ишғол қилиб, 4 карра Россия чемпионига айланди.

1998 йилда Валерий иккинчи марта тиззасидан жароҳат олди. Ўшанда маълум бўлдики, футболчи илк марта жароҳат олганида дарҳол операция қилиниши лозим экан. Демак, у 5 йил давомида носоғлом тизза билан ҳаракат қилган ҳамда бақувват мушаклари эвазига ўйнаб кела олган. Орадан бир йил ўтиб у майдонга қайтди, аммо аввалги савиясига чиқа олмади.

1999 йилда Валерий "Спартак" билан 3 йиллик шартномага имзо чекди, лекин келаси мавсумда бутунлай захира ўриндиғига "михланиб" қолди. Унинг тиззаси бошқа безовта килмай қўйган бўлса-да, Романцевнинг унга бўлган ишончи пасайиб кетганди. Иш шу даражага етиб бордики, унга Тарасовкага киришни тақиқлаб қўйишди. 2000 йилнинг ёзида Валерий Исроил клубларидан бирига жойлашишга ҳаракат қилди, аммо "Спартак" унинг трансфери учун катта сумма талаб қилди. Якунда у "Спартак"да кераксиз "чиқит"га айланиб қолди. Романцев ва унинг гумашталари жамоанинг собиқ етакчиси билан нормал хайрлаша олмадилар.

Шундан сўнг 26 ёшли футболчи клубдан ўзини тезроқ сотиб юборишларини талаб қила бошлади. Ниҳоят, "Спартак" уни сотишга қарор қилди ва "Сатурн" Кечиновни ўз сафига қўшиб олди. Раменскоеда Валерий бир ярим мавсум тўп сурди. Кутилмаганда бу "чиқит" аввалгидек яхши ўйнаб кетди. 2001 йилнинг апрель ойида Кечинов Романцевга алангали "салом" йўллади — "Сатурн"нинг спартакчилар устидан қозонилган ғалабасида  Валерий "дубл" муаллифи бўлди.

Кейин эса ўзбекистонлик футболчи "Шинник"да икки ярим йил фаолият олиб борди. Бу жамоа Кечинов фаолиятидаги сўнгги клуб бўлиб қолди. 2004 йилда бошқа жамоалардан муносиб таклиф олмаган ҳужумчи, футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Унинг "Ювентус" ёки "Милан"да тўп суриш орзуси рўёбга чиқмади. Россия терма жамоасида эса у атиги бир нечта ўйинда майдонга тушди холос. Айтиш мумкинки, бу борада у ўз даврининг муносиб қадрланмаган футболчисига айланди. Тақдир уни у қадар сийламади. Айтишингиз мумкин: Россиянинг олти карра чемпионлиги-чи? Албатта, уларни ҳам эътироф этиш керак, аммо Валерий Кечинов футболда бундан ҳам кўпроғига муносиб экандек туюлаверади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 16:01, 03.12.2012.
Ўқилди: 5640 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.