Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

"Барселона" Роналдиньо билан тўртта футболчи сотиб олган эди. Улар кимлар?

Баҳо:
+ | -

2002/03 йилги мавсумни Ла-лиганинг 6 поғонасида якунлагач, "Барселона" таркибни кучайтиришга киришади. 2003 йилнинг ёзида клуб "ПСЖ"дан Роналдиньони 30 миллион еврога харид қилганди. Собиқ футболчи Каталонияда дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланди ва 2005 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритди. Аммо Роналдиньо ўша ёздаги ягона харид эмасди. "Барселона" у билан яна бир нечта футболчиларни сотиб олади. Қуйида улар кимлиги ва тақдири нима кечгани ҳақида билиб оласиз.

Рикарду Куарежма

Бир пайтлар Роналдудан кўра яхшироқ футболчи сифатида қаралган ҳужумчи, "Барселона" томонидан харид қилинади. У ҳам "Спортинг"дан сотиб олинганди. Афсуски, вингер ўзидан кутилган натижаларни бермайди. Куарежма 2003/04 йилги мавсумда 28 баҳсда 1 тагина гол урганди. Камига, у бош мураббий Франк Райкард билан ҳам жанжаллашиб қолади. Натижада, Куарежма жамоада ўйнашни истамаслигини айтиб, Португалияга қайтиб кетади. У "Порту" шарафини ҳимоя қила бошлаганди.

Рафаэль Маркес

Ўз авлодининг етарлича баҳоланмаган вакилларидан бири Маркес эди. Уни "Барселона" "Монако"дан 5 миллион евро эвазига сотиб олади. У Каталонияда етти йил қолиб, жамоага катта ёрдам берган. Ҳимоячи жами 242 та баҳсда "Барселона" шарафини ҳимоя қилиб, жами 12 та соврин ютишга муваффақ бўлади. Улар ичида иккита ЕЧЛ ва 4 та Ла-лига кубоги бор. Унинг даврида клуб Европадаги энг яхши мудофаалардан бирига эга бўлганди.

Жованни ван Бронкхорст

Ван Бронкхорст 2003 йилда "Арсенал"дан бир мавсумга ижарага олинади. У бир йилдан кейин 2 миллион еврога сотиб олинганди. Ярим ҳимоячи Англияда майдон марказида ҳаракат қиларди. Аммо "Барселона" унинг позициясини ўзгартирди. Ван Бронкхорст ўзининг Испаниядаги 4 йиллик фаолиятида чап қанот ҳимоячисига айланди. У қанотда Роналдиньо билан ажойиб тандем ҳосил қилади. Нидерландиялик футболчи "Барселона"да иккита Ла-лига, иккита Испания суперкубоги ва ЕЧЛ бош совринини қўлга киритади.

Русту Речбер

2002 йилги мундиалнинг ёрқин юлдузларидан бири бўлган футболчи, "Арсенал" ва "МЮ"дан келган таклифларни рад этади. У эркин агент сифатида "Барселона"га йўл олади. Русту ўз даврининг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлишига қарамай, "Барселона"да асосий таркибга кира олмайди. Негаки, у испанча гапира олмасди. Шу сабабли, дарвозани ёш Виктор Вальдес қўриқлай бошлади. Собиқ Туркия терма жамоаси аъзоси бир мавсумдан кейин, яна "Фенербахче"га қайтади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 11:01, 11.09.2023.
Ўқилди: 7093 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4073]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3174]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3079]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2525]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2423]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2387]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2074]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2028]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1796]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1788]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.