Кириш Регистрация

Модрич: "Моуриньо мендан "Тоттенҳэм"даги ўйинимни кутмоқда, аммо "Реал"...

Баҳо:
+ | -

"Реал" яримҳимоячиси Лука Модрич ўтган дам олиш кунлари "Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан хурсанд эканлигини яширмади.

"Агар биз "Атлетико"га қарши кўрсатган ўйинимизни кўрсатсак, Чемпионлар лигасида фаворит бўламиз. Бошқа ўйинларда ҳам ўша шижоатни кўрсатишимиз керак.

Ўзимни яхши ҳис қиляпман, кундан кун ўйиним очилиб боряпти. Испания лигаси жуда ҳам кучли, айниқса, сафар учрашувларида. "Сантьяго Бернабеу" - мен ўйнаган стадионлар ичида энг яхшиси. Унинг майдонида кечган ҳар бир дақиқадан роҳатланаман.  Ҳамкорларимга келсак, яримҳимояда менга Хаби ва Хедира билан ўйнаш қулайроқ.

"Реал" - жаҳоннинг энг яхши клуби, уни "Тоттенҳэм" билан тенглаштириш керак эмас. Моуриньо мендан "Тоттенҳэм"даги ўйинимни кутмоқда. Аммо бу бутунлай бошқа савия. Барибир ҳаммаси яхши кетмоқда", - дея Модричнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Чемпионлар лигаси сўнгги туридаги рақиб "Аякс" ҳақида қуйидагиларни қўшимча қилди: "Аякс" - буюк жамоа. Меҳмонларга ҳам ғалаба зарур, ахир улар мавсумни Европа лигасида давом эттиришни хоҳлайдилар".

Манба: championat.com
Киритилди: 20:28, 03.12.2012.
Ўқилди: 5970 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.