Машҳур мураббий Луи ван Гал Германия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга яна бир бор изоҳ берди.
“Номзодлар қаторида бўлганимдан фахрланаман. Ваҳоланки, илгари ҳеч бир хорижлик Германия терма жамоаси бош мураббийи бўлмаган", - дея мутахассиснинг сўзларини келтиради журналист Флориан Плеттенберг. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида ван Гал Нидерландия терма жамоаси мураббийлигидан кетганди.
Япониядан 1:4 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг Германия футболи раҳбарияти Ханс-Дитер Фликни истеъфога чиқарди.