"Барселона" клуби ҳимоячиси Ҳерард Пике жамоадаги мураббий ўгариши ҳақида ва клуб ўйинчиларни рекордлар эмас, совринлар қизиқтириши ҳақида фикр билдирди.
"Гвардиола кетиши ҳақида маълум қилганда ҳамма "энди ишимиз орқага қараб кетади" деган ўйда бошларини ушлаб қолган эди. Энди эса, примерада энг яхши стартга эришганимиздан сўнг Виланованинг муваффаққиятидан ҳамма бошларини ушламоқда. Ўйлашимча, энди бу икки мураббийни таққослашни бас қилиб, ўйинларни кузатиш керак. Аниқ айтишим мумкинки, бу ҳали ҳаммаси эмас. Янада яхшиланишга ҳар доим имконият бор. Бизнинг мқсадимиз рекордлар эмас, бизни совринлар қизиқтиради. Балки, рекордларни қўлга киритиб, совринлар сари дадил қадам ташланар", - дея футболчининг сўзларини келтиради испан матбуоти.













