Кириш Регистрация

Испания рақибларини аяб ўтирмаяпти

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Испания Евро саралаш босқичида Луис де ла Фуэнте қўл остида 4 ўйиндан 3 тасида йирик ғалабага эришди.

Бугун испанлар Евро-2024 саралашида ўз майдонида Кипрни мағлуб этишди (6:0).

Аввалроқ, саралаш турнирида Испания Грузия (7:1) ва Норвегияни (3:0) мағлуб этганди.

Умуман олганда, 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Луис Энрике ўрнига келган 62 ёшли мураббий қўл остида испанлар 6 учрашувда 4 та ғалаба қозониб, Шотландияга 0:2 ҳисобида енгилди ва Хорватия билан дуранг ўйнади.

Испания 4 ўйиндан кейин 9 очко билан “А” гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. Шотландия 5 учрашувдан кейин 15 очкога эга.

Киритилди: 05:08, 13.09.2023.
Ўқилди: 1697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.