Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао
28/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 00:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
29/08 16:30 Ливерпуль - Ноттингем Форест
29/08 19:00 Борнмут - Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити - Халл Сити
29/08 21:30 Тоттенхэм - Ньюкасл

U23 Осиё кубоги. Эрон финал босқичига чиқа олмади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

U23 Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган барча гуруҳларда ўйинлар якунига етди. Мусобақанинг финал босқичида иштирок этадиган 16 жамоа номи аниқ бўлди.

Мезбон: Қатар

Гуруҳда 1-ўринни эгаллаганлар: Иордания, Жанубий Корея, Вьетнам, Япония, Ўзбекистон, Ироқ, БАА, Таиланд, Австралия, Саудия Арабистони, Индонезия.

Гуруҳда 2-ўринни эгаллаб, энг яхши натижа қайд этганлар: Тожикистон, Хитой, Кувайт, Малайзия.

Иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида Малайзия ва Эроннинг кўрсаткичлари бир хил бўлди — 3 очко, тўплар фарқи 4-1. Карточкалар ҳисоб-китобида эса Малайзия устун чиқди. Натижада Эрон олимпиада йўлида ўз иштирокини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, U23 Осиё кубоги финал босқичи 2024 йил 15 апрель - 3 май кунлари Қатарда бўлиб ўтади. Дастлабки 3 та ўринни эгаллаган жамоалар Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритса, тўртинчи жамоа Африка вакили билан ўтиш баҳсида иштирок этади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:15, 13.09.2023.
Ўқилди: 12109 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик