Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 4-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Анти-допинг тестидан ўта олмаган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Катта қамровга эга спорт тури сифатида, футбол ўзига яраша қонун-қоидаларга эга. Шулардан бири тақиқланган, кучни оширувчи моддалардан фойдаланмаслик шартидир. Допингга қарши кураш футболда муҳим ишлардан бири саналади. Бу шуни англатадики, ҳар бир футболчи ўз танасини парвариш қилиш чоғида, дори қабул қилиш ва овқатланишда жуда ҳам эҳтиёткор бўлиши лозим. Футболчининг касалланиши ва жароҳат олиши бундай хавфни оширади. Яъни, улар ўзи билиб ёки билмаган ҳолда тақиқланган моддани истеъмол қилишга мажбур бўлиши мумкин. Агарда допинг қабул қилгани тасдиқланса, футболчи жазога тортилади. Қуйида шундай ҳолга тушган ёки айбланган номларни кўриб чиқамиз.

Поль Погба

Погбанинг қонидан тестостерон моддаси ҳаддан ортиқ ошиқ экани аниқланди. Шу сабаб у допинг қабул қилгани учун футболдан 4 йилга четлатилиши мумкин. У 20 август куни тест топширган ва натижалар ижобий хулоса берган. Оқибатда, ярим ҳимоячи вақтинчалик футбол ўйнай олмаслиги маълум бўлди. Тест шуни кўрсатдики, унинг қонида тестостерон анча кўп. Бу гормон эса спортчининг чидамлилигини оширади. Энди Погбада қарши-таҳлил ўтказиш учун 3 кун мавжуд. Агарда у ҳақиқатдан ҳам допинг қабул қилган деб топилса, Франция терма жамоаси аъзоси 2 йилдан 4 йилгача футбол ўйнай олмайди.

Андре Онана

Камерун терма жамоаси аъзоси 2021 йилнинг февралида медиа эътиборига тушади. Дарвозабон қонида тақиқланган фуросемид моддаси аниқлангани учун УЕФА уни 12 ойга футболдан четлатганди. Онана бу ҳолатни ҳомиладор хотинининг дорисини бехосдан ичиб қўйгани билан изоҳлаб, қарор юзасидан апелляция беришини айтганди. Шундан кейин, тақиқ 12 ойдан 9 ойга қисқартирилган. Онана эса бунинг натижасида "Аякс" билан тузган битимидан айрилади.

Яп Стам

Стам 2001 йилнинг октябридаги тестларнинг биридан ўта олмайди. Ярим ҳимоячи ўшанда "Лацио" шарафини ҳимоя қиларди. Унинг қонидан нандролон моддаси топилади. Натижада, футболчига нисбатан 5 ойлик тақиқ жазоси қўлланилади. Ушбу тақиқ апелляция орқали 4 ойга камайтирилади. Бироқ, барибир Стамнинг "Лацио"даги фаолияти шу сабабли ортга кетган.

Диего Марадона

1991 йилда Марадонанинг гиёҳванд экани бутун дунёга ошкор бўлган. Бу нарса ҳужумчининг фаолиятига болта урганди. Аргентиналик афсона ўша даврларда "Наполи" шарафини ҳимоя қиларди. Бирдан Марадона кокаин истеъмол қилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлади ва бу ўз тасдиғини топади. Кейинроқ, Марадона тақиқдан қайтади. Аммо бу ҳолат 1994 йилги мундиалда яна қайталанган. Унинг қонида тақиқланган эфедрин моддаси борлиги аниқланади. Оқибатда, у Аргентина терма жамоасидан ҳайдалади. Бу воқеа, кейинчалик, Марадонанинг футболчилик фаолиятига ҳам нуқта қўйган.

Марк Боснич

Рўйхатдаги яна бир дарвозабон Босничдир. У 2001 йилда "МЮ"дан эркин агент сифатида "Челси"га келади. Аммо 2002 йилда Босничда кокаин моддаси аниқланган. Австралиялик футболчи қарамликнинг энг юқори чўққисига чиққанди. Оқибатда "Челси" у билан хайрлашади. У узоқ вақт гиёҳвандлик билан курашди. Охирида барибир Боснич енгиб чиқди ва 2008 йилда яна футболга қайтди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 10:21, 13.09.2023.
Ўқилди: 2406 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.