Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Самуэль Это'О: «Бир кун келиб «Анжи»га мураббийлик қилишим мумкин»

Баҳо:
+ | -

Маҳачқалаънинг "Анжи" клуби сардори Самуэль ЭтоО нега Россия клубини танлагани ва келажаги борисида қизиқарли саволарга жавоб бериб ўтди.

«Анжи» ҳақида
Нега Европани тарк этганлигимни биласизми? Ўзим учун янги дунё кашф этишни истадим. Европада деярли ҳар йили қандайдур бирон - бир совринни қўлга киритар эдим. Буларнинг баридан чарчадим. Ўзимни худди бир жойда қотиб қолганек ҳис қила бошладим. Клубимни алмаштириш вақти етганлигини ўйлаб юрардим. Шунда менга "Анжи"дан чақириқ бўлди. Ҳеч иккиланмасдан Россия томон йўл олдим. Одамлар мени пул учун бу ерга ўтди дейдишмоқда. Аслини олганда ундай эмас. Тушунинг, мен янги жамоа билан ном қозонишни истайман. Клубга янги келиб қўшилганимдаёқ, Сулейман Керимов менга келажакдаги режалари ҳақида сўзлаб берди. Ҳаммаси мен ўйлагандек бўлгани учун рози бўлдим.

"Сен жаҳон юлдузларидан бирисан, нега камтаргина клубни ўзинга лойиқ кўраяпсан? -деган саволларни кўп бора беришди. Мен уларга шундай дея жавоб қайтардим: "Бахтни ҳамма ердан топса бўлади". Биз босиб ўтган йўлга қаранг, дастлаб чемпионатда Еврокубокларда қатнашиш учун бериладиган йўланмани қўлга киритдик. Айни дамда ЦСКА билан бир хил очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалини бошқариб турибмиз. Европа Лигасидаги ишларимиз ҳам ёмон эмас. Англия грандларидан бири бўлмиш «Ливерпуль» ҳамда Италия клуби — «Удинезе»ларни ортда қолидирган ҳолда гуруҳни бошқариб турибмиз. Ушбу мавсумда раҳбарият олдимизга чемпионлик вазифасини қўйган. Ўз навбатида шуни қўшимча қилишим мумкинки, "Анжи" клуби иштирок этаётган барча мусобақаларида, ғолиб бўлишни истайди.

Жамоадошларим менга ўз акаларидек муносабатда бўлишади. Мен ҳам қўлимдан келганича уларга ўз маслаҳатимни аямайман. Жамоада кимдадир муаммо пайдо бўлса, уни биргаликда ҳал қиламиз. Агар клубда муҳит бузилса, ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Аҳиллик, бирдамлик бизнинг касбда жуда ҳам зарур. Бўш вақтлар бўлди дегунча йигитлар билан йиғилишиб, вақтни мароқли ўтказишга ҳаркат қиламиз. Ҳаётда бир-биримизни қанчалик яхши билсак, майдонда шунчалик осон бўлади.

Гус Хиддинк ҳақида
У билан биринчи бор, 16 ёшимда Мадриднинг "Реал" клубида ўйнаб юрган кезларимда танишганман. Катта футболга қадам қўяётган дамларимда у ўзининг маслаҳатдари билан менга катта ёрдам берган. Яна орадан шунча вақт ўтиб, у билан бирга ишлаш бахтига муяссар бўлганимдан мамнунман. Хиддинк буюк мураббийлардан биридир. Хиддинкнинг яна бир одатини жуда ҳурмат қиламан, ҳар қандай вазиятда ҳам футболчини яхши тушинади. Уларга ўз яқинлардек муносабатда бўлади.

Россия, Москва ва Махачқалъа ҳақида
Авваллари Россия пойтахтига еврокубокдаги мусобақалар туфайли ташриф бюрганман. Сафарлар доим қисқа бўлганлиги учун, бор-йўғи шаҳарда 48 соат бўлар эдик. Бунақанги қисқа вақт мобайнида шаҳарни айланиш жудаям қийин. "Анжи"га ўтишим ҳақидаги ҳабарлари тарқалгандан сўнг, Россия ҳақида нималарни эшитмадим дейсиз. Кимдур Россияда қоратанлиларни емон кўришади деса, яна баъзи бирлари Россияда сени ўлдиришлари мумкин, у ерга бормагин, дея маслаҳатлар беришди. Аммо мен бу ерга келиб, ушбу гапларнинг бари ёлғон эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Машғулотлар вақтида стадионга чиқиб келсам, мухлислар мени қарсаклар билан кутиб олади.

Москва шаҳри билан яқиндан танишиб чиққанимдан сўнг, ҳайрон қолдим. Москвада одамлар жуда ҳам кўп, шахар менга Нью-Йоркни эслатиб юборди. Баъзида машғулотлардан 2-3ларда қайтаётганимизда ҳам ресторанлар ишлаётган бўлади. Одамда шундай тасаввур пайдо бўладики, гўё шаҳар ҳеч қачон ухламайдигандек. Доғистонда фақат портлашлар бўлади, у ерда ҳаёт умуман ёмон деб эшитган эди. Ишонинг, Махачқалъа дунёдаги энг яхши шаҳардардан бири.

УЕФА президенти Мишель Платинидан бир илтимосим бор эди. Келаси мавсумда ҳам Еврокубок мусобақаларида "Анжи" иштирок этадиган бўлса, жамоа уй учрашувларини мухлислар кўз ўнгида ўтказса яхши бўлар эди. Чунки мухлислар бу нарсага арзишади. Хавф-хатар барча шаҳарда мавжуд — хоҳ бу Лондон, Париж, Нью-Йорк бўлсин. Бизнинг вазифа — одамларга хурсандчилик бахшида этиш, сиёсатни билишдан эмас.

Мураббийлик ҳақида
Мураббий бўлишни истайманми? Албатта, бу менинг болаликдаги орзуим. Футболчи сифатида кўп нарсага эришдим, мураббийликда ҳам эришсам керак. Қийинчиликни яхши кўраман!

Бир кун келиб, фарзандларим нафақат футболчи эканлигимдан, балки яхши мураббийлигимдан ҳам фахрланишларини истайман. Бир кун келиб, «Анжи»га мураббийлик қилишим мумкин.

Манба: www.sovsport.ru
Киритилди: 21:22, 04.12.2012.
Ўқилди: 3886 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.