Кириш Регистрация

Беллингем мухлислар учун пост қолдирди

Баҳо:
+ | -

Сешанба оқшомида Англия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Шотландияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Голлардан бирини ярим ҳимоячи Жуд Беллингем киритди. Ўйиндан сўнг у ижтимоий тармоқларда мухлисларга мурожаат қилиб пост қолдирди.

«Ўртоқлик учрашувидан кўра кўпроқ эмоция тақдим эта олдик. Сизга ёқдими, Англия мухлислари?», – дея ёзди Беллингем.

Айтиш жоизки, Англия ва Шотландия жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик принципиал ҳисобланади.

Клуб даражасида Жуд Беллингем «Реал Мадрид»да ўйнайди. Мадрид клуби учун тўртта ўйинда инглиз футболчиси бешта гол урди ва жамоадошига битта голли узатма берди.

Киритилди: 23:00, 13.09.2023.
Ўқилди: 1621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик