«Челси» ярим ҳимоячиси Коул Палмер нима учун Маурисио Почеттино жамоасига ўтишга қарор қилганини тушунтирди.
Эслатиб ўтамиз, англияликнинг «Манчестер Сити»дан трансфери «аристократлар»га 45 миллион еврога тушган.
«Челси» менга ўз лойиҳасини тақдим этди, бу менга жуда ёқди. Мен клубга ҳисса қўшишим мумкинлигини ҳис қилдим.
Мен жамоада бор-йўғи икки кун бўлдим: аввалига жума куни машғулот ўтказдим, кейин шанба куни «Ноттингем Форест»га қарши ўйнадим. Ҳозирча ҳеч нарсани баҳолай олмайман, бунинг учун вақт керак», - деди Палмер.
Палмер ўтган мавсумда «Манчестер Сити» билан «олтин требл»ни қўлга киритди.