Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Марсьяль "МЮ" базасига ташриф буюриб, орадан тўрт дақиқа ўтгач қайтиб кетди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль келганидан сўнг деярли дарҳол клуб базасини тарк этди. Daily Mail нашри хабарига кўра, Марсьяль пайшанба куни 8:55 да клуб базасига етиб келди ва 8:59 да қайтиб кетди.

Марсьяль нима сабабдан кетгани ҳозирча номаълум.

"Манчестер Юнайтед" айни дамда Англия Премьер-лигаси доирасида "Брайтон"га қарши уй учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоалар 16 сентябрь, шанба куни майдонга тушади.

"Манчестер Юнайтед" АПЛ турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. Охирги тўрт турда Эрик тен Хаг шогирдлари олти очкога эга бўлишди.

Киритилди: 15:50, 14.09.2023.
Ўқилди: 3389 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик